ТВ

Vaqt axborot dasturi

“Вақт” ахборот дастури
Дастур ҳафтада 6 кун тайёрланиб, соат 18:00, 00:00, 08:00, 14:00 да намойиш этилади. Унда Андижон вилояти сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маданий-маърифий ҳаёти, хорижда ва спорт оламида содир бўлаётган сўнгги хабарлар берилади. Ахборот гуруҳига иқтидорли журналист Авазбек Қўчқоров бошчилик қилади. Гуруҳ томонидан кунлик ахборотлар жойлардан тасвирга тушириб келиниб, шу куни эфирга жойлаштирилади.

YUTRIM TARIXI_01

Юртим тарихи
Кўрсатувда юртимиздаги эътиборга молик бўлган тарихий жойлар, адабиёт ва санъат, ўлкашунослик музейлари ва уларда сақланаётган турли хил асори атиқалар, зиёратгоҳлар, маданий ёдгорликлар, ҳайкаллар ҳақида маълумот берилади. Кўрсатув муаллифи ва бошловчи Бегойим Санжарбек қизи. Кўрсатув ҳафтада 1 маротаба эфирга чиқади.

YUTRIM TARIXI_02 
Parivash

Париваш
Аёл - қизларимизнинг пардоз - андоз юмушларида маслаҳат бериш, бўлғуси келинчакларни ҳаётга тайёрлаш мақсадида тайёрланадиган кўрсатув бўлиб, ҳафтада 1 маротаба эфирга берилади. Муаллиф ва бошловчи Дурдона Жалолова.

 
TULPOR_01

Тулпор
Мактаб ўқувчилари иштирокида тайёрланадиган кўрсатувда болалар ўзларининг турли хил саҳифалари билан қатнашадилар. “Адабиёт”, “Санъат гулшани”, “Спорт”, “Онажоним, табиат” сингари саҳифаларда иборат кўрсатув ҳар куни эфирга берилади.

 TULPOR_02