|
“Вақт” ахборот дастури Дастур ҳафтада 6 кун тайёрланиб, соат 18:00, 00:00, 08:00, 14:00 да намойиш этилади. Унда Андижон вилояти сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маданий-маърифий ҳаёти, хорижда ва спорт оламида содир бўлаётган сўнгги хабарлар берилади. Ахборот гуруҳига иқтидорли журналист Авазбек Қўчқоров бошчилик қилади. Гуруҳ томонидан кунлик ахборотлар жойлардан тасвирга тушириб келиниб, шу куни эфирга жойлаштирилади.
|
|
|
Юртим тарихи Кўрсатувда юртимиздаги эътиборга молик бўлган тарихий жойлар, адабиёт ва санъат, ўлкашунослик музейлари ва уларда сақланаётган турли хил асори атиқалар, зиёратгоҳлар, маданий ёдгорликлар, ҳайкаллар ҳақида маълумот берилади. Кўрсатув муаллифи ва бошловчи Бегойим Санжарбек қизи. Кўрсатув ҳафтада 1 маротаба эфирга чиқади.
|
|
|
Тулпор Мактаб ўқувчилари иштирокида тайёрланадиган кўрсатувда болалар ўзларининг турли хил саҳифалари билан қатнашадилар. “Адабиёт”, “Санъат гулшани”, “Спорт”, “Онажоним, табиат” сингари саҳифаларда иборат кўрсатув ҳар куни эфирга берилади.
|
|